"Қўқон-1912" 15 йилдан сўнг Самарқандда ғолиб бўлди

Narzulla Saydullayev
14 мар 2015, 21:38
Олий лигага қайтган "Қўқон-1912" клуби 1-турни Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказди.
Баҳс тақдирини меҳмонлар вакили Ориф Мамажоновнинг урган голи ҳал қилди  0:1.

“Динамо” ўз уйида ўтказган 8та ўйиннинг 5тасида ғолиб чиққан. 1993 йил ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс дуранг натижаси билан тугаган. “Қўқон-1912” бугунги кунгача сафарда ушбу рақибни фақат бир марта (2000 йил) таслим қилган. Демак 15 йилдан сўнг водий клуби Самарқандда "Динамо"ни мағлуб этди.

Самарқандда ўтган барча учрашувлар:

14.03.2015 «Динамо» - «Қўқон-1912» 0:1
28.05.2003 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:1
19.10.2002 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:1
19.11.2000 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:3
01.08.1999 «Динамо» - «Қўқон-1912» 6:0
09.09.1995 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:1
09.10.1993 «Динамо» - «Қўқон-1912» 1:1
20.05.1992 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:1

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›