

Кеча сайтимиз орқали жамоа мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берган эдик. "Қизилқум"да жисмоний тайёргарлик бўйича руминиялик мутахассис Аугустин Чирица ҳам иш бошлади.
Маълумот учун, мазкур мураббий 2015 йилдан буён Ўзбекистонда "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Машъал", "Бухоро", "Навбаҳор", "Турон" жамоаларида фаолият олиб борди.
Унинг сўнгги иш жойи Яйпаннинг "Турон" клуби бўлди.



