"Қизилқум" Россия, Македония ва Чехия жамоалари билан ўйнайди

Sherzod Nurmatov
15 янв 2026, 18:06
Жамоанинг Анталиядаги рақибларидан бир нечтаси аниқ бўлди.

"Янги мавсум учун сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб бориш учун жамоамиз Туркиянинг Анталия шаҳрида хориж йиғинида иштирок этади.

Акмал Рустамов қўл остидаги "Қизилқум" мазкур ўқув-йиғин машғулотларида бир нечта назорат баҳсларида майдонга тушади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида. 

Назорат учрашувлари рўйхати:

24.01.2025 | "Қизилқум" – "CКА Хабаровск" (Россия)

27.01.2025 | "Қизилқум" – "Факел" (Россия)

30.01.2025 | "Қизилқум" – "Тиквеш" (Македония)

03.02.2025 | энди аниқ бўлади

06.02.2025 | ️энди аниқ бўлади

10.02.2025 | "Қизилқум" – "Простеёв" (Чехия)

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати