UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  3 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

Суперлига. "Пахтакор" Навоийда сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" Навоийда сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди.  6-дақиқада Геворкян жарима зарбасини рақиб жарима майдончасига ҳаволатиб узатди. Элдорбек Суюнов тўпни қайтариб юборишга эришди.

19-дақиқада ўнг бурчакдан меҳмонлар тўпни ўйинга киритишди ва Марко Симичнинг боши билан йуллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 22-дақиқада Владимир Козакнинг чап қанотдан дарвозага йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Черемисин эгаллаб олди. 

44-дақиқада меҳмонлар ўйиндаги энг хавфли вазиятни юзага келтиришди: Козакнинг жаримадан узатган тўпини Безерра боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

46-дақиқада Григалашвили чап қанотдан рақиб жарима майдончасига икки ҳимоячини алдаб кириб борди ва зарба берди. Тўп рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.

50-дақиқада Иван Нагаев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва кучли зарба берди. Суюнов тўпни қайтаришга эришди. 

54-дақиқада Эркин Бойдуллаевнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Элдорбек Суюнов катта қийинчилик билан қайтариб қолди.

60-дақиқада Дилшод Раҳматуллаевнинг кутилмаганда чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 65-дақиқада Нагаев-Григалашвили-Усманов комбинациясидан кейин Дониёр дарвозага кучли, аммо ноаниқ зарба берди.

76-дақиқада Безерранинг қўпол хатосидан кейин тўп Иван Нагаевга келиб тушди. Ҳужумчи тўпни боши билан узоқ бурчакка йўналтирди. Суюнов тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди -1:0.

90-дақиқада Жасур Яхшибоев бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди - 1:1.  

90+4-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Безерра яқин масофадан қийинчиликсиз дарвозага йўллади - 1:2. 



Қизилқум

Иван Нагаев - 75'

Суперлига. 17-тур

18/07/2018, 21:00

2
:
1
Тугади

Пахтакор

Жасур Яхшибоев - 90', Тиаго Безерра - 90'

45'
90'
37'  Эркин Бaйдуллаев
64'  Салим Мустафоев (Акмал Рустамов)
75'  Иван Нагаев
78'  Иван Нагаев (Неманья Йованович)
83'  Дониёр Усмонов (Алишер Санаев)
67'  Дилшод Раҳматуллаев
69'  Драган Черан (Игорь Сергеев)
78'  Дилшод Раҳматуллаев (Жамшид Искандеров)
90'  Марко Симич
90'  Жасур Яхшибоев
90'  Тиаго Безерра

"Қизилқум" - "Пахтакор" 1:2

Голлар: Иван Нагаев 76, - 1:0. Жасур Яхшибоев 90, - 1:1. Тиаго Безерра 90+4, - 1:2.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Дониёр Усмонов (Алишер Саноев, 83), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов, Иван Нагаев (Неманья Йованович, 78), Салим Мустафоев (Акмал Рустамов, 63)
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Ҳумоюн Абдуалимов, Самандар Шодмонов, Артём Макосин, Миржалол Қосимов,

"Пахтакор": 
Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмеов, Шерзод Аъзамов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Жамшид Искандеров, 79), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш, Владимир Козак, Марко Симич, Драган Черан (Игорь Сергеев, 69), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Жаҳонгир Аҳмадов, Егор Кримец, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Жасур Яхшибоев, Фаррух Сайфиев,

Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев 37, Дилшод Раҳматуллаев 67, Марко Симич 90,


Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика