UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

“Қизилқум”: Фарғонадан очко билан қайтишимиз шарт эди... Янгиликлар

“Қизилқум”: Фарғонадан очко билан қайтишимиз шарт эди...

Агар “Нефтчи” — “Қизилқум” жамоалари ўзаро учрашувлари статистикасига эътибор берсангиз, навоийликлар охирги маротаба 2003 йилда Фарғонадан уйга очко билан қайтганларига гувоҳ бўласиз.
Ўшанда Зарафшон шаҳри шарафини ҳимоя қилган кончилар рақиби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Шундан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Бугун Навоийда футболга муносабат тобора профессионал даражага кўтарилиб бормоқда. Натижалар тарихда қолади, деб бежизга айтишмайди. Ҳозирги "Қизилқум", унинг мақсадлари билан аввалги жамоани ўзаро солиштириш мутлақо ўринсиз.

Тақвимга кўра, қаторасига икки турни сафарда ўтказаётган навоийликларга осон тутиб бўлмасди. Бир ҳафта олдин пахтакорчиларга кичик ҳисобда (1:0) имкониятни бой берган Юрий Лукин шогирдлари йўқотилган очко ўрнини Фарғонада тўлдиришга уринишлари табиий эди. Шу боис, жамоа аъзолари “Қизилқум” футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамов раҳбарлигида ўйин кунидан анча олдин ташриф буюришди. Кончиларнинг ўйинга пухта ҳозирлик кўришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Бу эса ўз самарасини берди.

Албатта, “Нефтчи” жамоаси ҳақида тарқалган турфа миш-миш ва гап-сўзлар бу футбол клубининг кучсизлигини англатмайди. Фақат қисқа вақтда янгидан шаклланаётган жамоа намоийш этаётган ўйинларига маҳаллий мухлислар кўника олмаяптилар, холос. Чунки “Нефтчи” фарғоналикларни ўзининг ғалабаларига ўргатиб қўйганлигини ҳам тан олиш лозим. Дастлабки турлардаги омадсизликлар туфайли бош мураббий Мурод Исмоиловнинг навоийликларга қарши жиддий ҳозирлик кўриши аввалдан маълум эди. Шу боис, “Нефтчи” футболчилари “Қизилқум”га қарши жанговор таркибда майдонда саф тортдилар.

Учрашув тафсилотларига қисқача тўхталиб ўтсак, ўйин дастлабки дақиқаларданоқ анча кескин ва шиддатли бошланди. Буни ўйин дебюти илк беш дақиқасида икки ўйинчига бош ҳакам томонидан сариқ карточка кўрсатилганлиги ҳам кўрсатиб турибди.

Шу куни жароҳати туфайли майдонга туша олмаган ярим ҳимоячи Элдор Бойматовнинг ўрнини билдирмаслик учун "Қизилқум" таркибидаги ўзгариш ижобий натижа берди. 7-дақиқада Самандар Шодмонов — Руслан Вагапов “дуэти” бошлаб берган ҳужум Владимир Шишелов томонидан самарали якунлаганида вазият мутлақо бошқача кўриниш оларди.

13-дақиқада Жиямуродовнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Эркин Жабборов қийинчилик билан қайтарди. 22-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни Носир Отақўзиев дарвозага йўллади, тўп Рўзимбой Аҳмедовга тегиб йўналишини ўзгартирди.

32-дақиқада ўнг қанотдан Ҳайдаров - Вагапов хавфли ҳужум уюштиришди. Ҳимоячилар катта қийинчилик билан ҳужумни бартараф этишди. Биринчи бўлимда иккала жамоа дарвоза томон 3тадан зарба беришди, иккала жамоа бир мартадан аниқ зарба йўллашди.

Иккинчи бўлим "Қизилқум"нинг кескин ҳужуми билан бошланди. Ўнг қанотдан Руслан Вагаповнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Ғайрат Ҳасанов катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57-дақиқада Дилёрбек Эрматов Зоҳид Абдуллаевни дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқарди. Бу ерда чаққонроқ ҳаракат қилган Эркин Жабборов тўпни эгаллаб олди. 70-дақиқада Жиямуродов жарима тўпини амалга оширди. Аммо Иқбол Бобохонов 7 метрлар узоқликдан дарвозани ишғол эта олмади.

71-дақиқада Владимир Шишелов жамоадоши Шерали Жўраевни деярли яккама-якка вазиятга чиқарганди. Бироқ Шерали сўнгги зарбани беришда адашди ва тўп ноаниқ кетди. 74-дақиқада Зоҳид Абдуллаев қулай вазиятда турган  Носир Отақўзиевни тўп билан таъминлади. Аммо Носир дарвозани аниқ нишонга ололмади. 82-дақиқада Жаҳонгир Жиямуродов амалга оширган жарима тўпини Эркин Жабборов маҳорат кўрсатиб, эгаллаб олди. 85-дақиқада Миржалол Қурбоновга вақтни ўзгани учун сариқ карточка кўрсатилди ва майдондан четатилди.

Меҳмонлар майдонда ўн киши бўлиб қолганликларига қарамай, сўнгги дақиқагача ҳужумкорликни бир зум ҳам сусайтирмади. 87-дақиқада ҳужумчи Алишер Холиқов бир йўла икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончаси ичига кириб борди. Бу вазиятда ҳимоячилардан бирини уни чалиб йиқитди. Аммо бош ҳакам Владислав Цейтлин ҳеч нима бўлмаганлигига ишора қилиб, ўйинни давом эттириш кераклигини билдирди. Бунгача эса учрашув лайнсменлари ҳам бир неча бор ўз байроқларини кўтаришда мезбонлар фойдасига “янглишган” эдилар.

 90+2-дақиқада Шишеловнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 90+4-дақиқада Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан тўқнашиб кетди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ҳар икки жамоа аъзолари қанчалик уринишмасин, учрашув охиригача таблода ҳисоб 0:0 ҳисоби сақланиб қолди.

Муҳими, амалдаги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Қизилқум” Фарғонада мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бири “Нефтчи”дан очко тортиб олди. Агар кончилар яратилган қулай вазиятлардан унумли фойдаланишганида, улар водий сафаридан бемалол ғалаба билан ҳам қайтишлари ҳеч гап эмас эди. Шунга қарамай, ушбу натижа 12 апрелда Навоийда Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтадиган ўйин олдидан футболчиларимизга кўтаринки кайфият бағишлаши табиий.


ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Олий лига, 4-тур

5 апрель, шанба


«Нефтчи» (Фарғона) – «Қизилқум» (Зарафшон) — 0:0.

Қиргули. “Нефтчи” спорт мажмуаси

Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вилояти), А. Раҳимов (Андижон)

«Нефтчи»: Ғайрат Ҳасанов, Иқбол Бобохонов, Дилёрбек Эрматов, Жаҳонгир Жиямуродов, Жаҳонир Меҳмонов, Азиз Алижонов (Зоҳид Абдуллаев, 46), Александр Оника (Павел Смоляченко, 75), Руслан Мелзиддинов, Абдуллоҳ Олимов, Носир Отақузиев, Рўзимбой Аҳмедов (Максимилиан Фомин, 65).

«Қизилқум»: Эркин Жабборов, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов (Ғайрат Жумаев, 52), Владимир Шишелов, Самандар Шодмонов (Алишер Холиқов, 76), Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев, Асқар Муҳиддинов, Азиз Усмонов, Фарруҳ Ҳайдаров (Файзулла Қамбаров, 69).

Огоҳлантиришлар: Азиз Алижонов 2, Владимир Шишелов 5, Эркин Жабборов 14, Миржалол Қурбонов 32, Александр Оника 53, Руслан Вагапов 65, Максимилиан Фомин 68, Алишер Холиқов 89,  Зоҳид Абдуллаев 90+4.

Четлатиш: Миржалол Қурбонов (иккинчи сариқ карточка, 85).

Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика