UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0

"Қизилқум": Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда Янгиликлар

"Қизилқум": Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лигасида ўз мавқеини сақлаб қолган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.
Қишки таътилни якунлаган кончилар 20 декабрдан машғулотларга киришди. Жамоа аъзолари Юрий Лукин бош мураббийлигида илк йиғинни 30 декабрга қадар ўз қароргоҳларида ташкил этишни режалаштиришган.
 
Айни пайтда Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида уюштирилаётган машғулотларда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти. Унда асосан ўйинчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилмоқда.
 
Таркибда ўзгаришлар хусусида шуни айтиш мумкинки, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Олмалиқ”, “Сўғдиёна”, “Насаф” футбол клубларидан таклиф қилинган ва ижара асосида тўп сурган барча футболчилар ўз жамоалари ихтиёрига қайтиб кетишган.
 
“Қизилқум” футбол клуби бош директори Ҳамид Актамовнинг билдиришича, янги мавсумда навоийликларнинг муносиб иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилади. Жумладан, ҳозирда бир қатор тажрибали ва етакчи футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти. Уларнинг номи клуб билан расман шартнома тузилгач, маълум қилинади. Аммо, шуни таъкидлаш мумкинки, мўлжалдаги футболчилар ўтган мавсумда “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Металлург” жамоаларида тўп тепган. Бундан ташқари, мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ва Навоий футболи мактаби тарбияланувчиси, ҳужумчи Владимир Шишеловнинг ҳам “Қизилқум” таркибига қўшилиши кутилмоқда.
 
Айни чоғда машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни асосан маҳаллий ўйинчилар ташкил этади. Янгиларнинг эса Янги йил байрамидан сўнг, аниқроғи, 5 январдан Навоий шаҳрида давом эттириладиган навбатдаги босқич ўқув-машғулот йиғинига келиб қўшилиши кутилмоқда.
 
Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, вилоят ҳокимлиги ва клуб бош муассиси — НКМК томонидан “Қизилқум” жамоаси учун йил якуни ҳамда Янги йил шарафига байрам дастурхони уюштиришни мўлжаллаган. Тантанали тадбир 22 декабрь куни Навоий шаҳрида ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика