

Олий лиганинг "Қизилқум" жамоаси иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарлик чоғида навоийликлар бир қатор назорат учрашувлари ўтказмоқда. Куни кеча биринчи лига вакили "БНУ-Осиё" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда ҳисоб очилмади 0:0. Бугун "Қизилқум" олий лига вакили Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда соат 18:30да бошланади.




