Қирол кубоги-2015. Ўзбекистон (U23) - Гондурас 2:4

Narzulla Saydullayev
7 фев 2015
Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланддаги Қирол кубогида учинчи ўйинини ўтказди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гондурас терма жамоасига қарши ўйнади. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари сўнгги турда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз дастлаб Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида ютқазишганди. Иккинчи турда Таиланд 5:2 ҳисобида таслим этилганди.

ЎФФ расмий сайти хабарига кўра бугунги ўйинда Диёр Туропов ва Жаҳонгир Абдумўминов гол уришди.

«Қирол Кубоги» (King's Cup).
7 февраль. Таиланд. 14:00
Ўзбекистон (U-23) - Гондурас 2:4

Голлар: Диёр Туропов (7), Жаҳонгир Абдумўминов (90)


Соат 17:00да Таиланд ва Жанубий Корея ўртасидаги баҳс бошланади.

ЖамоаларЎЮДМТ-НО
1Жанубий Корея22003:06
2Ўзбекистон31027:73
3Таиланд21015:63
4Гондурас31025:73


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia