Қирғизистон дарвозабони: "Ҳали имкониятларимиз етарли, Ўзбекистон эса турнир фаворити"

10 фев 2016, 18:52
Қирғизистон футзал терма жамоаси дарвозабони Кирилл Ермолов Ливанга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"2:0 га ютиб тургандик. Кейин нимадир бўлди. Иккинчи бўлимда ўйин ўзгариб кетди ва рақиб олдинга ўтиб олди. Кераксиз жойда хатолар қилдик. Умуман олганда эса ўйин тенг бўлди", дея сўз бошлади Кирилл Ермолов.

-Қирғизистон ушбу ўйинда икки очко йўқотдими ёки бир очко ишлаб олдими?


-Шаҳсан менинг фикримча, бир очко ишладик деб ўйлайман. Гарчи, биринчи бўлимда тўлиқ устунлик қилган бўлсакда.

-Қирғизистон терма жамоасининг имкониятлари...

-Ҳали имкониятларимиз етарли деб ўйлайман. Бугунги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда кейинги иккита ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

-Сизнинг фикрингизча гуруҳ фаворити...

-Шубҳасиз, мезбон терма жамоа Ўзбекистон. Умуман, терма жамоанинг чемпионлик учун ҳам имкониятлари етарли. Терма жамоангизнинг ўйинларини ўтган йилдан бери кузатамиз. Катта ишлар қилинди бу борада. Ўзбекистон камида ярим финалда ўйнайди.

-Ташкилий ишлар борасида қандай фикрдасиз?

-Мамлакат учинчи марта ушбу турнирга мезбонлик қилмоқда. Барчаси аъло даражада. 10 баллик системада 10+ қўйган бўлардим.


Азиз Тўхтамуродов

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia