

Бу ҳақда Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов парламентнинг икки палатаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.
"Олмаотадаги стадион Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (УEФА) тўртинчи тоифали аренаси ҳисобланади. У стандартларга жавоб беради, биз ўша ерда ўйин ўтказишни режалаштирмоқдамиз", – деди вазир Остонада ўйин ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
"Қайрат" илк бор Чемпионлар Лигасининг асосий босқичида иштирок этади. Қозоғистон жамоаларидан фақат "Остона" 2015 йилда буни уддалаган.



