

Салоҳ бу мавсумда қаторасига олтинчи ой жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилмоқда. 25 ёшли футболчи сўровномада жамоа ҳимоячиси Эндрю Робертсон ва ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберленни ортда қолдирди. Салоҳ март ойида 6 та гол урди, жумладан, “Уотфорд” билан ўйинда 4 та гол уриб, “покер”га эришди.



