

Меҳмонлар сафида Сардор Рашидов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 2-дақиқадаёқ Элиаш Баримилнинг голига ҳаммуаллиф бўлди. Кейин эса 33-дақиқада узоқ масофадан аниқ зарба бериб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. У 64-дақиқада захирага олинди.
31 ёшли футболчи “Умм Салал”даги дастлабки тўпини киритишга эришди. Ҳозирда унинг жамоаси Лига Кубоги жадвалида 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Рашидов 2019-2020 йиллар давомида “Қатар СК” шарафини ҳимоя қилганди.


