UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  4 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Қатар футбол Ассоциацияси президенти Тошкентга келди Янгиликлар

Қатар футбол Ассоциацияси президенти Тошкентга келди

Бугун Қатар футбол ассоциацияси президенти Ҳамид бин Халифа бин Аҳмад Ал-Тани пойтахтимизга ташриф буюрди.

Фахрий меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида МОҚ президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.

Мартабали меҳмонни қарши олар экан Умид Аҳмаджонов Қатар футбол ассоциацияси президентини мамлакат терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақияти билан самимий муборакбод этди.

Қатар футболи сўнгги йилларда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Буни терма жамоа жорий йилги Осиё Кубогида ғалаба қозонгани, 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишидан билиб олиш қийин эмас.

Маълумки, Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзоланган. Ушбу ташриф давомида икки терма жамоанинг асосий ва турли ёш тоифалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари, ҳакамлар ва мураббийлар учун турли семинарлар ташкил қилиш борасида келишувлар амалга ошиши кутилмоқда.

Ҳар икки ассоциация раҳбарлари эртага МОФА (Марказий Осиё футбол ассоциацияси) нинг навбатдаги конгрессида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетишади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика