UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Олий Лига 12-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10 13:20ФОТОМАҚОЛА. Риога борамиз!  4 13:14"Барселона"нинг янги мураббийи келаси мавсум учун таркибни йиға бошлади  4 12:51Муҳаммад Гнонтча Коне: "Бизни “Қизилқум”га қарши қийин ўйин кутмоқда"  4 12:33"Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди?  29 12:28Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 12:12Румменигге: "Реал"га қарши баҳсда "Ювентус"га мухлислик қиламан"  14 12:06ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:0  0 12:03Акмал Шораҳмедов: “Кейинги ўйинларда “Пахтакор” юқори ўринларга бемалол кўтарилиб кетади”  6 12:03Olamsport: Теннисчимизнинг "Ролан Гаррос"даги рақиби, Тайсонни ортда қолдирган Кличко ва бошқа хабарлар  0 11:41Пике: "Аллегри? "Барселона"нинг кейинги бош мураббийи ким бўлишини билмайман"  5 11:12Перес: "Зидан - жаҳоннинг энг яхши мураббийи"  7 11:09Футзал. Шоҳжаҳон Шоназаровнинг Мўғулистонга қарши ўйиндан кейинги фикрлари  0 10:59Манчестердаги портлашдан кейин олинган илк суратлар (фотогалерея)  4 10:57Биринчи лига. 11-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2

05 ноя 16:46
Янгиликлар

Қани бизнинг ОФК ва ФИФА назарига тушган ҳакамларимиз?

Ушбу мақола ёзилишига “Шўртан”ни яқин-яқингача бошқариб келган Зоир Тўрақуловнинг “Футбол Экспресс” газетасига берган интервьюси сабаб бўлди.
Зоир ака ўз интервьюсида “Шўртан”нинг аксарият мағлубиятларида ҳакамлар сабабчи эканини айтиб ўтган. Бундан қочиш керак эмас. Чунки ҳозирги шароитда ҳакамлар ҳам натижага жуда катта таъсир ўтказишяпти. Бу эса исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Ўзбекистонда ҳакамлар савияси йилдан йилга ошяптими? Сон ошаётгани-ку бор гап. Ҳозир биз танимайдиган жуда кўплаб ёшлар ҳакамлик соҳасига кириб келмоқда. Улар асосан 2-лига баҳсларини бошқаришмоқда. Яқин икки-уч йил ичида аввал биринчи лига, кейин олий лига баҳсларида ҳам ишлашади. Қарабсизки, ҳакамлар сони мана шу тарзда ошиб бораверади. Лекин савия-чи?

Маълумки, яқин тўрт-беш йилдан бери ҳакамлар учун мунтазам турли курслар ташкил қилинмоқда. Олий ва биринчи лига ҳакамлари, шунингдек назоратчилар йилига икки марта Тошкентга келиб имтиҳон топширишмоқда. Лекин шунга қарамай, халқаро майдондаги реферилар сони ортаётгани йўқ. ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси раҳбарлари гарчи халқаро даражадаги рефериларимиз 9тани ташкил қилди, 11тага етди деб бонг ураётган бўлишса-да, амалда биз уларни кўрмаяпмиз. Билганимиз шуки, Равшан Эрматов, Валентин Коваленко ва Владислав Цейтлин ҳар замонда бир халқаро ўйинларни бошқариб туришибди. Бахтиёр Намозов баъзан пляж футболига таклиф этилади. Бошқалардан эса хабар йўқ.

Аммо ФИФА миқёсидаги турнирларда негадир ҳеч ким кўринмаяпти. Бразилияда ўтказилган Конфедерациялар Кубогида Равшан Эрматовнинг қандай хатога йўл қўйганини барчамиз кўрдик. Шундан сўнг ўзбек ҳакамларига бўлган эътибор бирданига пасайиб кетгандек гўё. Масалан, Туркияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик реферилардан ҳеч ким таклиф этилмади. БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда ҳам бизнинг ҳакамлардан ҳеч ким ишлагани йўқ. Хўш, бу нимадан дарак беради? Ҳакамларимиз савияси тушиб кетганидан эмасмикин?

Менимча, шундай. Бугунги кунда ҳакамлар ҳатто ички чемпионат баҳсларини ҳам объектив тарзда бошқара олишмаяпти. Улар билиб-билмай жуда кўп хатоларга йўл қўйишмоқда. Баъзан бир жамоага очиқчасига ён босиш ҳолатлари ҳам рўй бериб турибди. Бундан ташқари, баъзи жамоаларнинг ҳакамлардан қарзи борлиги учун тинмай мағлубиятга учраётганини эшитиб қоляпмиз. “Футбол клубнинг ҳакамлардан қарзи бор!” Буни қандай тушуниш мумкин? Ҳакамдан қанақасига қарз бўлиши мумкин? Ё поездга чипта олиб бермаганми, ё овқатланишига пул тўламаганми? Ёки бўлмаса, ўша жамоа қайсидир ўйинни ютган-у, бунинг учун ҳакамни рози қилмаганми? Футбол клуб дегани ўз ишчилари ва ўйинчиларини боқсинми ё ҳакамларни боқсинми? Нега энди ҳакамлар қайсидир ўйин учун жамоалардан пул олиши керак? Бу ҳалол ўйин қоидаларига зид-ку, туппа-тузук коррупция эмасми?

Ўзбек адабий тилида жудаям салбий маънони берувчи бир сўз бор: очофат. Худо сақласин, мана шунақа очофат бўлишдан. Ҳакамлар ва назоратчилар орасида ҳам мана шундай одамлар бор дейишдан қўрқаман. Агар ҳакамларимиз зўр бўлса, унда нега ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ишлашмаяпти? (Майли, катталар ўртасидаги мусобақаларни қўя турайлик). Келаси йил январда Уммонда 22 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Биздан Жаҳонгир Саидов қанот ҳаками сифатида, Фарҳод Абдуллаев назоратчи сифатида шу чемпионатда ишлашаркан. Қани бош ҳакамлар? Бизда Осиё чемпионати ўйинларини бошқара оладиган реферилар йўқми? Бир сўз билан айтганда, қани бизнинг ОФК ва ФИФА назарига тушган ўша 11та ҳакамимиз? Наҳотки, ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасида ишлаётганларни мана шу савол безовта қилмаётган бўлса?!

Хайрулла ХОЛИҚОВ.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  105
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
"Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла" "Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла"
"Реал" футболчилари ва мураббийлар штаби...  58
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: