Пьянич ва Тодибо "Барселона" машғулотларига қайтди

Mirjalol Normatov
12 сен 2020
"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ҳамда ҳимоячи Жан-Клер Тодибо машғулотларга қайтди.

Икки футболчи ҳам коронавирус билан касалланганди. Бугун эса улар клуб тиббиёт бўлими рухсати орқали жамоа машғулотларига қайтди.

Пьянич июнь ойида "Барселона"га ўтганди. Ўшанда каталонияликлар хавбекни Артур билан алмашганди.

20 ёшли Тодибо эса ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Шальке"да ижара асосида ўтказганди. Футболчи ушбу трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCB