

Сўнгги уч йилдан бери Сурхондарё вилоятида иккинчи лига мусобақалари ўтказилмаётганлиги боис бу сафарги "пулька"да ҳеч бўлмаса кубок соҳиблари қатнашадиган бўлдилар. Қисқа вақт ичида ўтказилган кубокда Жарқўрғон туманининг "Жарқўрғон-Нефтчи" жамоаси финалда "Қумқўрғон" жамоасини пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубок ва "пулька" йўлланмасини қўлга киритдилар.
Одил Юсупов бошчилигидаги жамоа шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилдилар:
Виктор Мочалов, Азизбек Чориев, Бобур Чориев, Санжар Шомуродов, Жамшид Бакиров, Асқар Исмоилов, Миржалол Чориев, Улуғбек Аннаматов, Акмал Ҳасанов, Рустам Чориев, Абдумажид Чутбоев.



