ПСЖ Рабьони сотмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
15 авг 2014, 17:40
ПСЖ раҳбарияти футболчи Адриен Рабьонинг агенти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Le Parisien нашри.
ПСЖ 19 ёшли футболчига шартномани узайтиришни таклиф қилди, бироқ Рабьо бу таклифларни рад қилди. Шу боис ҳам Париж клуби уни сотишни истамоқда.

Рабьонинг шартномаси 2015 йил ёзига қадар тузилган. Шундай қилиб 2014/15 мавсум охирида ПСЖни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Футболчига «Ювентус», «Рома» ва «Арсенал» клублари қизиқишмоқда.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru