«ПСЖ» Давид Луизни 38 миллион фунтга сотиб олмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
7 апр 2014, 08:33
«ПСЖ» «Челси» ҳимоячиси Давид Луизни қўлга киритмоқчи.

Парижликлар Бразилия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси учун мавсум якунланганидан сўнг 38 миллион фунт беришга тайёрлар.

Музокаралар ушбу жамоалар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг жавоб учрашувидан сўнг бошланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, футболчига сал авварлоқ «Барселона» хам даъвогарлик қилган эди. Лекин, каталонияликлар 2015-йилгача трансфер бозорида футболчи сотиб ололмайдилар.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru