

Мерсисайдликлар ўйинчи учун бошқа клублар билан курашишга тайёрлар, "кўклар" ўйинчига қишда клубни тарк этиши мумкин бўлган Мойзе Кинга ўринбосар сифатида қарашмоқда.
Хабарларга кўра, 21 ёшли нидерландиялик футболчи учун Дортмунднинг "Боруссия", "Милан" ва "Арсенал" клублари даъвогарлик қилишмоқда.
Мален жорий мавсум Эредевизия доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



