ПСЖнинг қатарлик эгалари жамоадан кетиши мумкин

Sherzod Nurmatov
14 июн 2022, 21:50
ПСЖ бош директори Жан Клод Блан қатарлик хўжайинларнинг ЖЧ-2022 якунланганидан кейин клубни тарк этиши ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, у бу мавзу бўйича аниқ маълумотга эга эмас.

"Менда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. ПСЖни узоқ муддатга қуриш истагини Носир Ал Ҳелайфи бир неча бор тасдиқлаган. Ҳозир, масалан, биз Париж яқинида мутлақо ноодатий ўқув-машғулот маркази қурмоқдамиз ва бир йил ўтиб уни ишга туширишни режалаштирмоқдамиз", – деди Блан RMC Sport нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›