

Хабарларга кўра, 22 ёшли футболчига шахсан парижликлар бош мураббийи Томас Тухель қизиқиш билдирмоқда.
МЮ англияликни камида 100 миллион фунтга сотмоқчи, Париж клуби ҳам ушбу маблағни тўлашга тайёр. ПСЖ шунингдек Рэшфордга "Реал"га кетиши мумкин бўлган Килиан Мбаппенинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
Рэшфорднинг МЮ билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган, битимда шартномани яна бир йилга узайтириш мумкинлиги борасида банд бор.
Ҳужумчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол а 7та ассист қайд этди.



