ПСЖни ёзда икки етакчиси тарк этиши мумкин

Mirjalol Normatov
10 ноя 2019, 17:40
"Le10Sport" хабарига кўра, ПСЖнинг бир неча йиллик етакчилари жамоани тарк этишлари мумкин.

Маълумотларга қараганда, раҳбариятнинг Тьяго Силва ҳамда Эдинсон Кавани билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралари тўхтаб қолган ва катта эҳтимол билан улар ёзда жамоани тарк этишади. Футболчиларнинг шартномаси ёзга қадар давом этади.

Айни дамда бразилиялик ҳимоячининг хизматларига Португалия ва Бразилиянинг грандлари қизиқиш билдирмоқда. Кавани эса Хитой ёки МЛС чемпионатларига кўчиб ўтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal