ПСЖ Виллианни ўз сафига чорламоқда

Sherzod Nurmatov
13 апр 2020, 00:30
Бразилиялик Парижга кўчиб ўтиши мумкин.

ПСЖ раҳбарияти ярим ҳимоячини харид қилиш бўйича "Челси" билан музокараларни бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсумда тугайди ва томонлар келишувни узайтириш истагида эмас.

Аввалроқ, Виллианнинг ўзи Бразилияга қайтиш нияти йўқлиги, фаолиятини Европада давом эттиришни истаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›