ПСЖ тарбияланувчиси билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
29 апр 2024, 11:52
Футболчи Париж клубида узоқ вақт қолади.

ПСЖ расмий сайтида ярим ҳимоячи Уоррен Заир-Эмери билан битим узайтирилганини эълон қилди. Томонлар 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шартнома имзоладилар.



Бош мураббийи Луис Энрике франциялик ёш футболчига катта ишонч билдирмоқда. У жорий мавсумда асосий таркиб аъзоси саналади.

Заир-Эмери – "ПСЖ" тарбияланувчиси. 18 ёшли ўйинчи ушбу мавсум барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: psg.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›