Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди
07 июл 22:15
Янгиликлар
Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди
Килиан Мбаппе ПСЖдаги психологик босим тўғрисидаги шикоятини қайтариб олди.
Ўтган ёзда "Реал"га ўтган Мбаппе париж клубини психологик босим қўллаганликда ва 2023 йилда янги шартнома имзолашга мажбурлашда айблаган эди, ўшанда Мбаппе вақтинча асосий таркиб билан ишлашдан четлатилганди. Шикоят июнь охирида тергов бошланишига сабаб бўлган.
L’Equipe маълумотларига кўра, Мбаппенинг адвокатлари душанба куни шикоятни қайтариб олди. Лекин ПСЖга қарши ҳужумчига 55 миллион евролик қарздорлик бўйича суд жараёни ҳали ҳам давом этмоқда.
Хабарларга кўра, Мбаппе ва унинг атрофидагилар юридик масалаларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишга интилишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар