

Бу парижликларнинг ушбу мавсумда Франция чемпионатидаги олтинчи мағлубияти бўлди. Бу клуб учун 2010/11 йилги мавсумдан буён энг ёмон натижа ҳисобланади. Ўша йили жамоа мавсум давомида 8 та ўйинда ютқазганди.
2011/12 йилги мавсумда эса клубни Қатарнинг Qatar Sports Investments фонди харид қилди. Айни пайтда ПСЖ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу клуб қатарликлар қўлига ўтганидан буён қайд этилаётган энг ёмон натижа ҳисобланади.



