ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи

Sherzod Nurmatov
6 май 2021
ПСЖ "Рома"дан ижарага олинган ҳимоячи Алессандро Флоренцини сотиб олмоқчи эмас.

"RMC Sport"нинг таъкидлашича, парижликлар "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серж Орьени сотиб олишга қизиқишмоқда. ПСЖ 28 ёшли футболчининг трансферини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Орье 2014 йилдан 2017 йилгача ПСЖда ўйнаган. У клуб таркибида Лига 1'да икки марта ғолиб чиққан.

Орье ушбу мавсумда 26 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голли пас узатган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: RMC Sport