ПСЖ Облакни кўзламоқда
08 мар 2019 23:27
Янгиликлар
ПСЖ Облакни кўзламоқда
ПСЖ раҳбарияти келаётган ёзда бир қанча юлдуз футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Marca нашрининг маълумотига кўра, амалдаги Франция чемпионининг асосий мақсадларидан бири "Атлетико" посбони Ян Облак бўлиб турибди.
Облакнинг агенти "Атлетико" клуби билан шартномани 2021 йилга қадар узайтириш борасида музокара ўтказмоқда. Хаттоки, мадридликлар словениялик дарвозабони билан келишувга эришган тақдирда ҳам ПСЖ уни сотиб олишга ҳаракат қилади, дея испан нашрида маълумот берилган.

Маълумот учун, Ян Облак "Атлетико" дарвозасини 2014-йилдан бери қўриқлаб келмоқда. Жорий мавсум 26 ёшли посбон ЛаЛиганинг 26 учрашувида 17та гол ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар