ПСЖ Мёньега А Сериядан ўринбосар топди

Alisher
13 май 2020, 12:34
"Аталанта" ҳимоячиси Тимоти Кастань Лига 1'га йўл олиши мумкин.

Хабарларга кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига пойтахтнинг ПСЖ клуби қизиқмоқда.

Париж гранди Кастанга катта эҳтимол билан ёзги трансферлар ойнасида клубдан кетадиган Тома Мёньенинг ўрнига ўринбосар сифатида қарамоқда.

Кастань жорий мавсум А Серияда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›