ПСЖ мухлислари учун хушхабар

Aslanov Jasurbek
23 ноя 2018, 17:45
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель парижликлар мухлислари учун ажойиб янгиликни эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, терма жамоалар танаффусида жароҳат олган Килиан Мбаппе ва Неймар "Ливерпуль"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ўйинида майдонга тушиши мумкин.

Неймар мушак жароҳати туфайли Бразилия - Камерун учрашувининг 8-дақиқасида алмаштирилди, Мбаппе эса Уругвайга қарши елкасини шикастлаб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: psg.fr