ПСЖ мухлислари бошлиғи: "Биз Неймар ҳам Месси ортидан кетишини хоҳлаймиз"

Sherzod Nurmatov
6 май 2023, 10:58
ПСЖ мухлислари бирлашмаси президенти Ромен Мабиль парижликлар жамоасининг икки юлдузи ҳақида гапирди.

"Месси ПСЖни тарк этмоқчи ва биз Неймарга айтмоқчимизки, у ҳам клубни тарк этса яхши бўларди.

Неймарни хафа қилишни хоҳламаймиз. Биз у фаолиятини Париждан узоқда давом эттиришини истаймиз. Бошқа даврга ўтмоқчимиз. Ҳозирги пайтда ўйинчилар хоҳлаган нарсасини қилишмоқда. Биз ривожланишни ва ўйинчилар билан янги саҳифа ёзишни истаймиз", – деди Мабиль француз нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›