ПСЖ мухлиси “Барселона” аъзолари бўлган меҳмонхонага жойлашиб, уларнинг тинчини бузишга уринди

Eldor Akmurzayev
10 мар 2021, 20:48
Воқеа ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши учрашув олдидан “Барселона” жойлашган Париждаги меҳмонхонда юз берди.

Ўйин арафасида мезбон мухлиси “кўканорранглилар” аъзолари турган меҳмонхонадан ижарага хона олган ва ёнғин сигналини ишга тушурган.

ПСЖ ишқибози буни ярим тунда қилишни режалаштирганди, аммо у парижликларнинг бошқа мухлислари мехмонхона олдида уюштирган мушакбозликни тугатишини кутган. Барчаси тинчиши билан эса у эрталаб соат 5 лар атрофида ёнғин сигналини ишга тушурган. У мазкур ҳаракати учун ҳибсга олинди.

Эслатиб ўтамиз, “Камп Ноу”даги баҳсда ПСЖ 4:1 ҳисобида зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›