ПСЖ коронавирус сабаб 11 февралгача базасини ёпди

Aziz Tukhtamuradov
6 фев 2021, 09:41
Бу ҳақида клуб расмий сайти маълумот тарқатди.

База камида 11 февралгача ёпиқ бўлади. У ерда санитарик тозалаш ишлари ўтказилади. 

Гап шундаки, ўтказилган текширув натижаларига кўра, клубнинг U-17 ва U-19 жамоаларида коронавирус билан боғлик 9 та ҳолат аниқланган. 

11 февраль куни клуб футболчилари яна COVID-19 учун тест топширишади. Ушбу тест натижаларига қараб, база очилиши бўйича янги қарор эълон қилинади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›