ПСЖ Контега юқори маош таклиф қилмоқда

Mirjalol Normatov
25 мар 2018, 14:25
ПСЖ раҳбарияти "Челси" бош мураббийи Антонио Конте билан музокаралар олиб бормоқда.

"The Guardian" нашри хабарига кўра, парижликлар ёзда италиялик мутахассис билан шартнома имзолашмоқчи. Унга йилига 10 млн фунт маош таклиф қилишмоқда.

Олдинроқ ПСЖ Карло Анчелотти, Жозе Моуриньо ва Луис Энрике каби мураббийлар билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Guardian