

Манбага кўра, парижликлар жамоаси футболчининг трансфери учун 55 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб вакиллари аллақачон футболчи билан музокара олиб боришган.
Маълум қилинишича, футболчининг ўзи ПСЖга ўтишга қарши эмас. Унинг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
22 ёшли португалиялик футболчи 2022/23 йилги мавсум "бургутлар" сафида 47 та ўйинда қатнашиб, 27 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.



