

"A Bola" хабарига кўра, мавсум якунланганидан кейин Хесе ўз жамоасига қайтариб юборилади. Хесе 2016 йилда "Реал"дан ПСЖга ўтганди. Бироқ у Париж жамоасида асосий таркибга кира олмади. Оқибатда у "Лас Пальмас"га ижарада ўйнади.
Ўтган мавсумнинг ярмидан эса "Сток" таркибига бориб қўшилди. АПЛда у 4 учрашувда майдонга тушди.
Унинг трансфер ҳуқуқи ПСЖга тегишли бўлиб турибди. Мавсум якунланганидан кейин у Францияга қайтади.



