ПСЖ футболчиси Франциянинг бошқа бир клубига ўтди

Alisher
2 июн 2022, 14:19
ПСЖнинг польшалик дарвозабони Марцин Булка тўлақонли асосда "Ницца"га ўтди.

Бу ҳақда Ницца матбуот хизмати хабар бермоқда.

Булка 2021/22 йилги мавсумни "Ницца"да ижара асосида ўтказди. Посбон клуб раҳбариятига маъқул келди ва у билан тўлақонли шартнома имзоланди.

Булканинг энг ёрқин ўйинларидан бири Франция Кубогида бўлди. У янги жамоасида ПСЖни пенальтилар сериясида мағлуб этишга ёрдам берди ва чорак финалга чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ogcnice.com