ПСЖ аргентиналик юлдузнинг агенти билан боғланди

Оқил Абдубарноев
15 фев 2024, 22:22
ПСЖ ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.

Манбанинг хабар беришича, Лига 1 гиганти Лаутаро Мартинеснинг агенти Алехандро Камано билан боғланган. Парижликлар футболчининг ёзги трансфер имкониятини муҳокама қилишди, аммо бунга жавобан Лаутаро "Интер"да ҳамма нарсадан мамнун эканлигини ва у ўз клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётганини эшитишди. 

26 ёшли Мартинес "Интер" сардори ҳисобланади. 2023/2024 йилги мавсумда ҳужумчи 30 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. 

Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари Лаутарони 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: FOX Sports