ПСЖ 40 млн еврога ҳимоячи сотиб олди

Sherzod Nurmatov
9 авг 2024
ПСЖ Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан эквадорлик марказий ҳимоячи Уильян Пачо билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

22 ёшли футболчи Париж клуби билан 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган битимга имзо чекди.

Трансфер суммаси расман ошкор этилмаган, аммо таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, ПСЖ футболчи учун 40 млн евро тўлаган. "Айнтрахт" бонус сифатида яна 5 млн евро олиши мумкин.

Пачо 2023/24 йилги мавсум немис жамоаси сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: psg.fr