UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  0 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  3 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  8 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  15 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0

ПРО лига. “Хоразм” — “Динамо” ўйини қолдирилди Янгиликлар

ПРО лига. “Хоразм” — “Динамо” ўйини қолдирилди

Теглар :  ДинамоХоразм
Про лига 3-туридан ўрин олган “Хоразм” ва “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув футболчилар саломатлиги масаласидан келиб чиқиб, қолдирилди.

Аслида учрашув 15 июль куни Хоразмда бўлиб ўтиши керак бўлди. Самарқандликлар 14 июль куни Хоразмга етиб келди. Кечга яқин футболчиларнинг уч нафари вирус юқтирганликда гумон қилинди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида учрашувни бир кунга кечиктирди.

Ҳозир олинган маълумотга кўра, “Хоразм” футболчиларида ҳам ўзини яхши ҳис қилмаётган футболчилар бор. Шундан келиб чиқиб, улар шифокорлар назоратида бўлиши мантиқроқ деб топилди. ЎзПФЛ комиссари Ойбек Юнусов беллашув ҳакамларини ўз уйларига қайтариш бўйича кўрсатма олди. Комиссар “Динамо” клуби футболчилари билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилгунига қадар Хоразмда бўлади.

Мазкур беллашув катта эҳтимол билан аввалдан белгилаб қўйилган Про лига клублари учун захира кунларидан бирида бўлиб ўтади. Захира кунлари Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақаси сабаб юзага келган бўлиб, унда иштирок этиши керак бўлган Про лиганинг икки клуби айнан захира кунларидан фойдаланиши лозим эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика