ПРО-Лига “А” гуруҳи. 3-даврада ким қанча очко жамғарди?

Narzulla Saydullayev
4 окт 2018
ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида кураш тобора қизғин паллага кириб бормоқда.

Давралар оралиғида ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиқиб, таркибини кучайтиришга харакат қилди. Турнир жадвали эса клубларимизнинг трансфер сиёсати қанчалик тўғри бўлганлигини кўрсатиб беради. 4 август куни бошланган 3-давра ўйинлари 30 сентябр куни поёнига етди.  Эртадан эса ҳал қилувчи сўнгги давра учрашувларига старт берилади. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики,  3-даврада Фарғонанинг “Истиқлол” ва Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бошқаларга нисбатан кўпроқ очко жамғариб, кўпчиликни эътиборини тортди.

Аҳамиятлиси Нукуснинг “Орол” жамоаси 8та беллашувнинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади.

Қуйида 3-давра бўйича турнир жадвалини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.  


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

ГУ-ГЎ

Т-Н

О

1

“ИСТИҚЛОЛ” (Фарғона)

8

5

2

1

15-5

10

17

2

“ДИНАМО” (Самарқанд)

8

5

2

1

9-4

5

17

3

“МАШЪАЛ”(Муборак)

8

4

1

3

14-5

9

13

4

“ШЎРТАН” (Ғузор) *

8

5

1

2

13-9

4

16

5

“АНДИЖОН” (Андижон)

8

3

3

2

12-5

7

12

6

“СУРХОН” (Термиз)

   8

2

3

3

15-9

6

9

7

“НОРИН” (Хаққулобод)

8

1

3

4

3-12

-9

6

8

“ХОРАЗМ” (Урганч)

8

1

1

6

11-24

-13

4

9

“ОРОЛ” (Нукус)

8

0

4

4

4-15

-11

4


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia