UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  5 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  3 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  21 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Превью. "Шўртан" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Қизилқум"

Бугун Навоийнинг "Қизилқум" клуби Ғузорда "Шўртан" клуби меҳмони бўлади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Қизилқум» (Навоий)
21 октябрь 2015. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 19 бор кесишган. Натижалар тенг. 8та ўйинда ғузорликларнинг қўли баланд келган, 8та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида кичик устунлик "Қизилқум" томонида. Навоий клуби 26та гол уриб ўз дарвозасидан 24 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Шўртан” ҳам, “Қизилқум” ҳам 27тадан очкони қўлга киритган.

“Шўртан” олий лигада “Қизилқум” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги ғузорликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Биринчи даврада "Қизилқум" ўз майдонида ғолиб бўлган. Учрашувда "Шўртан" вакили Самандар Шодмонов очганди. Бироқ шундан сўнг Баҳриддин Ваҳобов икки бор меҳмонларни ранжитган. Лазиз Убайдуллаев эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган - 3:1.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
20.04.2013 «Шўртан» - «Қизилқум» 2:0
03.08.2012 «Шўртан» - «Қизилқум» 2:0
20.05.2011 «Шўртан» - «Қизилқум» 1:0
19.03.2010 «Шўртан» - «Қизилқум» 0:0
17.04.2009 «Шўртан» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Шўртан” ўз уйидаги 6та ўйинда зафар қучган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. “Қизилқум” сафарда бу рақибни фақат бор (2005 йил) мағлуб эта олган. “Қизилқум” охирги тўртта ўйинда сафарда "Шўртан"га гол ура олмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика