UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  20 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Превью. "Олмалиқ" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Динамо"

Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" бугун Равшан Ҳайдаров устозлик қилаётган "Динамо"ни қабул қилади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Динамо» (Самарқанд)
21 май. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), О. Абдувасилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Жураханов (Андижон)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Динамо” олий лигада 12 бора тўқнаш келишган. Беш бор “Олмалиқ” зафар қучган, “арслонлар” 4та ўйинда ғолиб бўлишган. 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик - 14:14. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 18, “Динамо” 15 очкони қўлга киритган.

“Динамо”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2га тенг. “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Ўтган мавсум Самарқанддаги баҳсда ҳисобни очиш ҳеч бир жамоага насиб этмаган - 0:0. Жавоб учрашувида голлар ёмғири кузатилган. Дастлаб Фаррух Шотурсунов ва Комил Шарофутдинов кетма-кет гол уриб ҳисобни 0:2 кўринишига келтиришган. Биринчи бўлимни ўзида Обид Жўрабоев ҳамда Дилявер Абибуллаев мувозанатни тиклашган. Сўнгги голни Зафар Полвонов ўз ҳисобига ёзиб қўйган - 3:2.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

23.10.2013 «Олмалиқ» - «Динамо» 3:2
25.06.2012 «Олмалиқ» - «Динамо» 1:2
13.08.2011 «Олмалиқ» - «Динамо» 1:1
05.08.2010 «Олмалиқ» - «Динамо» 3:1
04.04.2009 «Олмалиқ» - «Динамо» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқдаги 6та ўйиндан учтасида “Олмалиқ” ғолиб бўлган, бир марта “Динамо” зафар қучган. Икки бор дуранг ҳисоби қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика