UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Копа Америка-2019. Уругвай – Эквадор учрашуви бошланди (онлайн натижа)  4 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 01:55Копа Америка-2019. Қатар ирода кўрсатиб, Парагвай билан дуранг ўйнади  63 00:50ПСЖ билан шартномаси тугаётган франциялик ярим ҳимоячи "Ливерпуль"га кўчиб ўтиши мумкин  2 00:30Сарри икки футболчини "Ювентус"да кўришни хоҳламоқда  11 23:40Мбаппенинг ПСЖ билан алоқалари нега ёмонлашгани маълум бўлди  5 23:20Копа Америка-2019. Парагвай ҳамда Қатар баҳсининг бошланғич таркиблари эълон қилинди  19 23:05Евро U-21 тарихидаги энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузиб чиқилди  10 22:45Шота Арвеладзе: "Ҳақли тарзда зафар қучдик"  74 22:35"Ливерпуль" Туркия терма жамоаси футболчиси билан қизиқмоқда  3 22:22Olamsport: Тошкентдаги бокс оқшоми жанглари натижалари, шарҳловчи Шоҳжаҳон ва бошқа хабарлар  0 22:15ПСЖ раҳбари: "Бошқа чидаб тура олмайман"  31 21:50Суперлига. "Пахтакор" Муҳсин Муҳаммадиевнинг дебютида "Бухоро"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди  377 21:48Копа Америка-2019. Қатар мусобақага тайёр  8 21:40Сарри фақатгина Моуриньодан ортда қолди  5

Превью: Кот-д’Ивуар - Япония. Дрогбанинг сўнгги мундиали Янгиликлар

Превью: Кот-д’Ивуар - Япония. Дрогбанинг сўнгги мундиали

На Кот-д’Ивуар, на Япония ЖЧ саралаш баҳсларида муаммога учрамади. Ёдингиздан чиқмаган бўлса керак, японлар билан 3-босқичда бир гуруҳдан жой олган эдик.
Сўнгги этапга келиб японларни тўхтатиб бўлмади. Кун чиқар юрт вакиллари Австралияни 4 очкога ортда қолдирдилар. Бугунги Япония анча кучайган. 7 нафар футболчиси бундеслигада тўп тепади. Нагатомо, Хонда ва Кагава эса терма жамоанинг асосий кучи. Япония Кот-д'Ивуарга нисбатан анча ёш. Сабри Лямуши мусобақада таваккал қилишни истамади. У томонидан турнирга олиб келинган футболчиларнинг жуда кўпчилиги 29-33 ёш оралиғида. Сильвен Гбоуогина ички чемпионатда қатнашади. Аммо дарвозабон амлуасидаги бу футболчини ЖЧга захира футболчи сифатида келганлигини инобатга олсак, африкаликлар тўлиқ легионерлар хизматидан фойдаланишини кўришимиз мумкин. Бугунги тезкор футболда тажрибадан кўра кўпроқ жисмоний тетиклик катта роль ўйнашини кеча Голландия терма жамоаси исботлаб берди. Яя Туре майдонга тушмайди деган гаплар юрибди. "Манчестер Сити"да мавсумни кўтарингки руҳда ўтказган футболчи Кот-д'Ивуар учун жиддий йўқотиш бўлади. Ҳудди шундай йўқотишга Япония ҳам учраган.





ЖЧ олдидан ўтказилган ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаган Хасэбэ бугун майдонга туша олмаса керак. Терма жамоанинг сардорини йўқлиги Японияга қийинчилик туғдириши мумкин.

Бу икки терма жамоа илк маротаба 1993 йили ўзаро тўқнаш келганлар. Афро-Осиё кубогидан ўрин олган баҳсда қитъадошларимиз 1:0 ҳисобда ғалаба қозонган. Кейинги ўйин 15 йил ўтиб Токиода бўлиб ўтди. Бу ўйинда ҳам японлар минимал ҳисобда ютганлар. ЖАРдаги мундиал олдидан 2010 йил ўтказилган ўйинда эса Кот-д'Ивуар устун келган, 2:0.





Коло Туре турнирда терма жамоаси сенсация қила олиши ва финалда ўйнаши мумкинлигини айтиб ўтди. Хонда эса, агар қаттиқ меҳнат қилмасак, гуруҳдан ҳам чиқа олмаймиз деган фикрни билдириб ўтди.

Коло Туре, Яя Туре ва Дидье Дрогба каби етакчилар учун бу сўнгги мундиал. Қизиғи шундаки, терма жамоа устози Сабри Лямуши Дрогбадан бор йўғи 6 ёш катта.





Кот-д'Ивуар - Япония
15 июнь.
06:00
Бош ҳакам: Энрике Оссес (Чили)
Ёрдамчи ҳакамлар: Карлос Астроза (Чили), Сехио Роман (Чили)
Захира ҳаками: Неант Алиум (Камерун)

Тахминий таркиблар:
Кот д'Ивуар:
Барри, Орье, К.Туре, Бамба, Бока, Тиоте, Дие, Яя Туре, Калу, Дрогба, Жервиньо.
Япония: Кавашима, Учида, Йошида, Конно, Нагатомо, Эндо, Хасебе, Кагава, Хонда, Оказаки, Какитани.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг