UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  19 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  2 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  8

Превью. "Динамо" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Металлург"

2014 йилги олий лигани мағлубият билан бошлаган "Динамо" ва "Металлург" Самарқандда тўқнаш келишади.
«ДИНАМО»  – «МЕТАЛЛУРГ»
23 март. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, В.Нажафалиев.
Назоратчи: Д.Роман.

“Динамо” ҳамда “Металлург” олий лигада 30 бора тўқнаш келишган. Шу ўйинлардан 14тасида самарқандликлар ғолиб бўлишган, 8та ўйинда “Металлург” ғалаба қозонган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига 46:31ни ташкил қилмоқда. Мана шу ўйинларда “Динамо” 50 очкони, “Металлург” эса 32 очкони қўлга киритган.

“Металлург”нинг “Динамо” устидан қозонган йирик ғалабаси – 5:3. “Динамо”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0.

2013 йилда Бекободда кечган баҳсда ҳисоб очилмаган. Самарқанддаги ўйинда Фаррух Шотурсунов томонидан урилган гол “арслонлар”га муҳим ғалабани келтирганди – 1:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2013 «Динамо» - «Металлург» 1:0
27.08.2012 «Динамо» - «Металлург» 3:2
01.10.2011 «Динамо» - «Металлург» 3:1
03.04.2010 «Динамо» - «Металлург» 0:0
23.05.2009 «Динамо» - «Металлург» 5:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқанддаги ўйинларда “Динамо” 12 марта уч очкога эга бўлган. 2та учаршувда дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) ғалаба билан қайтган. “Динамо” ўз уйидаги охирги 11та ўйинда Бекобод клубига мағлуб бўлмаган.

Тахмин: "Динамо" ўз майдонидаги ғалабали сериясини давом эттириши мумкин. Мезбонлар бир тўп фарқи билан ғолиб чиқишлари мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика