UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  70 18:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  7 18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  0 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  4 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  16 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3

Превью. "Бунёдкор" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Бухоро"

Олий лиганинг 1-турида Александр Мочинов бошчилигидаги "Бухоро" клуби Тошкентда Сергей Лушан бошчилигидаги "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлади.
«БУНЁДКОР» – «БУХОРО»
12 март 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ж.Жалимов
Назоратчи: А.Попов.

“Бунёдкор” ва “Бухоро” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. “Бухоро” “қалдирғочлар”га қарши ўйинда икки бор дуранг ўйнаган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 37та гол урган, “Бухоро” футболчилари атига 3 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, “Бухоро” ҳисобида 2 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Бухоро” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган мавсум Бухородаги учрашувда дуранг қайд этилган. Виталий Пламаделанинг голига бир дақиқа ўтгач Воҳид Шодиев жавоб берганди – 1:1. Тошкентдаги учрашувда “қалдирғочлар” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 бор гол уришган – 5:0. Достонбек Ҳамдамов дублга эришган бўлса, Александр Пишур, Сато Минори ва Забиҳиллов Ўринбоев бир мартадан гол урган.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
13.09.2014 «Бунёдкор» - «Бухоро» 5:0
05.05.2013 «Бунёдкор» - «Бухоро» 4:0
24.09.2012 «Бунёдкор» - «Бухоро» 1:0
20.06.2011 «Бунёдкор» - «Бухоро» 3:0
10.05.2009 «Бунёдкор» - «Бухоро» 4:0
28.09.2008 «Бунёдкор» - «Бухоро» 2:0
01.10.2007 «Бунёдкор» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз майдонидаги 7та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Эътиборлиси “Бухоро” Тошкентда ушбу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика