

Ярим ҳимоячи тез орада ПСЖ ўйинчисига айланади. 28 ёшли футболчи парижликлар билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди. Полнинг трансфери учун Франция вице-чемпиони раҳбарияти манчестерликларга 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Погбанинг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси келаси йилда якунига етади, шу сабаб Англия клуби сотувга рози бўлиши мумкин.
Хавбек МЮда 2016 йилдан бери ўйнайди. Футболчи ўтган мавсум 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



