Погба операция қилинади

Mirjalol Normatov
5 сен 2022, 23:12
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба жарроҳлик столига ётади.

Франциялик футболчи жамоа таркибида июль ойида жароҳат олганди. Аввалига у жаҳон чемпионатига боролмаслик хавфи сабабли операция қилишни истамаганди. Бироқ сўнгги пайтлардаги даволаниш жараёнлари муваффақиятли кечмагани учун хавбек операция қилишга розилик берган.

Шу орқали Погбанинг майдонга қайтиши учун 6 ҳафта керак бўлади. Клуб томонидан бу борадаги расмий баёнот кейинроқ маълум қилинади.

Франция термаси хавбеки 20 ноябрь куни старт оладиган жаҳон чемпионати учун тайёр ҳолатда бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal