

"Погба асосий таркибда ўйнашга даъвогармиди? Йўқ. Ҳозир Неманья Матич, Жесси Лингард ва Андер Эррерадан кўнглим тўқ" - дейди мутахассис.
Шу билан бирга Моуринью ҳужумчи Ромелу Лукаку ўйинига ҳам баҳо берди.
"Лукаку баҳсни ёмон ўтказди деб бўлмайди. Яхши ҳаракатланди ва голли вазият яратди. Баъзида у тўпга биринчи тегинишни нотўғри амалга оширади ва кўпинча тўпсиз қолиб кетади, аммо бугун бундай бўлмади. Ромелу ўсяпти. Лукаку "Фулхэм"га қарши учрашувда яхши ҳаракат қилди, аммо "Ливерпуль" билан ўйин жуда қийин ўтди" - дея сўзини якунлади Моуринью.



