Погба МЮ билан шартномасини узайтиришдан бош тортмоқда

Mirjalol Normatov
16 янв 2021, 11:13
Франциялик футболчи "Реал"га ўтишни истамоқда.

"The Mirror" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба клуб билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. 27 ёшли футболчи Манчестерни тарк этиб, "Реал" таркибида ўйнаши истамоқда. Шу сабабдан у мадридликлардан чақирув кутмоқда.

Ушбу мавсумда франциялик футболчи АПЛнинг 14 ўйинида 2 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Mirror